“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводида натрий сульфид ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Муборак” газни қайта ишлаш заводида маҳаллийлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги топшириқлари ижросини бажариш учун завод мутахассислари ва олимлар ҳамкорлигида тадқиқод ишлари қилинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси умумий ва ноорганик кимё институти олимлари, Тошкент Давлат техника университети Олмалиқ филиали, “Кимёвий технологиялар” масъулияти чекланган жамияти ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводи мутахассислари ҳамкорликда технологик қурилмалардан ажралиб чиқадиган нордон газлар таркибидаги водород сульфиддан натрий сульфид маҳсулотининг олиш ишлари натижа берди.

Таъкидлаш жоизки, бу маҳсулот нафақат “Муборак” газни қайта ишлаш заводи учун, балки Республикамиз учун ҳам айни импорт ўрнини босувчи янги маҳсулот ҳисобланади.

Олмалиқ тоғ-кон металлургия заводи рудадан қимматбаҳо ноёб металларни ажратиб олиш учун ҳар йили 1350 тонна натрий сульфид маҳсулотини импорт ҳисобига келтиришмокда.

Ушбу янги маҳсулот Республикамизда импортдан сотиб олинадиган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган режа-тадбирлар асосида ишлаб чиқарилади ва шубхасиз Республикамизнинг иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|