“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводида 20 та объект таъмирдан чиқарилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда заводлардаги цех ва қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини ўз вақтида сифатли бажариш борасида белгилаб олинган чора-тадбирлар жадал суратларда амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводида 2021 йилда 80-та объектни таъмирлаш кўзда тутилган. Шундан асосий вазифани бажарувчи 33 та қурилманинг 14 тасида капитал таъмир, 19 тасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ёрдамчи объектлар сони 47та бўлиб, улардан 21 тасида капитал таъмир ишлари, 26 тасида жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Жорий йилнинг апрель ойига қадар заводдаги 20 та объект таъмирдан чиқарилган бўлиб, режалаштирилган ишларнинг 25,0 фоизи бажарилди.

Шунингдек, айни пайтда 16-сонли цехнинг паст ҳароратда сепарация қилувчи 5-сонли қурилмасида, пропан билан совутиш вазифасини бажарувчи 4-сонли қурилмасида ва регенерация қилиш 2-сонли технологик қурилмасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирлаш ишларига “Муборак” газни қайта ишлаш заводининг Бош механика бўлими мутахассислари назорати остида заводнинг 10-сонли экперементал таъмирлаш цехидан пайвандчилар бригадаси, 12-сонли цехдан таъмирловчи ҳамда қувур ва аппаратларга иссиқлик қопламаси қопловчилар (изолировшик) бригадаси ва РМСУ ташкилотидан таъмирловчи чилангарлар ва пайвандловчи бригадалар жалб қилинган.

Таъмир давомида барча яроқсиз қувурлар, пакетлар қисман янгисига алмаштирилиб, ускуналарга кириш- чиқиш қувурларининг иссиқлик қопламалари янгиланмоқда.

Булардан ташқари 16- сонли цехнинг газни тақсимлаш тармоғида, 9-сонли цехдаги пропан сақлаш “Е-1/10 ÷18 250” сиғимларида ва 18-сонли цехнинг қурилмасидаги қуритилган газ филтри “Ф 2/1÷4” ёрдамчи қурилмаларида ҳам жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 14-сонли цехнинг 19-сонли қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари тугатилиб, қурилма сув билан синов ишларини амалга ошириш учун тайёр ҳолга келтирилди.

Ҳозирда 4-сонли газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш цехининг 13-сонли технологик қурилмаси ҳам жорий таъмирлаш учун тўхтатилиб, қурилмада буғлатиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмир учун зарур бўладиган эҳтиёт қисмлар, асбоб ускуналар, пайвандлаш постлари ва МТР лар тайёр ҳолга келтирилган. Ушбу таъмир ишлари заводнинг ички имкониятлардан келиб чиққан холда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга заводнинг аосий цехларидан бири 5-сонли Нордон газлардан олтингугурт ажратиб олиш цехининг 3-, 4-сонли қурилмаларида модернизация ишларини олиб бориш натижасида ишлаб чиқариш қувватини сезиларли даражада оширишга эришиш мақсад қилинган. Бунинг учун “Ўзбеккимёмаш” АЖ билан тузилган шартнома асосида 2 та аппаратни тайёрланиб, ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъмирга чиқарилган насосларнинг роторларини мувозантга келтириш, валларини силлиқлаш, тез ишдан чиқувчи деталлари, зарур бўлган эҳтиёт қисмларни таъмирлаш ишлари заводнинг ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда буюртма асосида 10-сонли эксперементал таъмирлаш цехида ясатилиб, етказиб берилмоқда.

Заводнинг режалаштирилган режали огоҳлантиручи таъмир ишларини тўлиқ ва сифатли бажарилиши корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини оширишга хизмат қилади. Хусусан, суюлтирилган пропан 278 минг тонна, барқарорлаштирилган конденсат 102 минг тонна, олтингугурт 202 минг тонна ва 20 млрд 495 минг куб метр газни қайта ишлаш йиллик режасини ўз вақтида бажаришда муҳим аҳамият касб этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|