“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси тўла таъмирланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда заводлардаги ускуналарда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Угеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан ҳамкорликда заводдаги 14-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 19-қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун муддатдан аввал тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ушбу қурилма 1994 йилда ишга туширилган бўлиб, асосий вазифаси табиий газни юқори олтингугуртли ва карбонат ангидритдан тозалашдан иборат. У йилига 2,0 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газини қабул қилишга мўлжалланган.

Мазкур қурилмани таъмирлаш учун тўхтатилган даврда заводдаги Газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилиши натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажмининг кунлик 4,0 млн куб метрга қисқаришини олди олинди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини сифатли амалга оширилиши натижасида унинг куз-қиш мавсумида барқарор, ишончли ишлаши ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Маълумот учун: “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|