“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводининг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси тўла таъмирланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Муборак” газни қайта ишлаш заводидагм 20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 26-қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилманинг сифатли таъмирланиши натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Шунингдек, 20-цехининг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 26-қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган пайтда “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 5,5 млн куб метрга қисқартирилиши олди олинди.

Айни пайтда Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмадаги таъминлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 26-қурилмаси эса 2017 йил ишга туширилган. Ушбу қурилма орқали регенерация газлари юқори олтингугуртли ва карбонат ангидритдан тозаланади. Унинг йиллик қуввати 2,0 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газини қабул қилишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|