“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан кунлик 45,0 млн куб метр табиий газ, 860 тонна газ конденсати ва 321 тонна нефть қазиб олинмоқда (фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари томонидан 2021 йилнинг январь ойида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари томонидан қазиб чиқариш кўрсаткичларини узлукcиз равишда таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича табиий газ қазиб чиқариш режаси 2 264,4 млн куб метр бўлиб, январь ойининг 25 кунлигида 2 284,9 млн куб метр табиий газ қазиб чиқарилди, режа бажарилиши 100,9%ни ташкил қилади.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг газ қазиб олиш бўйича локомотив корхоналаридан бири Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўлиб, бошқармада 3 650 дан ортиқ ишчи-ходимлар ишлайди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 43 та нефть ва газ конлари, 6 та Газни комплекс тайёрлаш қурилмалари ва 5 та Газни дастлабки тайёрлаш қурилмалари, 13 та Сиқув компрессор странцияларидан иборат қурилмалар мавжуд бўлиб, бир кунда 45,0 млн куб метр табиий газ, 860 тонна газ конденсати ва 321 тонна нефть қазиб олинмоқда.

Табиий газ қазиб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Муборак регионида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Сомонтепа” конидан “Ўртабулоқ” конигача бўлган Ø1020 мм ли, узунлиги 33000 п/м табиий газ қувурини технологик суюқликлардан тозалаш мақсадида, поршень юбориш ва қабул қилиш узелини қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Натижада, қувурларда кўп миқдорда йиғилиб қолаётган технологик суюқликлардан тозаланиб, табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга ва Газ ҳайдаш агрегатларини бир маромда ишлашини таъминлашга эришилди.

Шу навбатда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Помуқ” конидаги Газ ҳайдаш агрегатлари тўла таъмирланиб, газ ҳайдаш ҳажмлари оширилди.

Шунингдек, “Зеварда” сиқув компрессор станциясида ГПА-300 агрегатида АИ-336-2-8 двигателининг компрессор қисми лопаткалари синганлиги сабабли, двигатель помпаж билан тўхтаган бўлиб, тезкор қарорлар қабул қилиш натижасида, “Мотор Сич”да таъмирланиб келган ГТД монтаж қилиниб, қисқа муддатда ишга қўшиб юборилди ва газ қисқаришининг олди олинди.

“Помуқ” сиқув компрессор станциясининг 300-сонли газ ҳайдаш агрегатида АИ-336-2-8 двигателини СТ қисми ишдан чиққанлиги сабабли, қисқа вақт ичида ички эҳтиёжлардан таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ишга қўшиб юборишга эришилди.

Натижада, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича табиий газ қазиб чиқариш январь ойининг 25 кунлигида 1 125,0 млн куб метрни ташкил этиб, режа бажарилиши 100%ни ташкил этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2021 йилда табиий газ қазиб олиш ҳажмларини ошириш, конлардаги қазиб олишнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида, “Алан”, “Зеварда” ва “Денгизкўл” конларидаги янги сиқув компрессор станцияларида қурилиш-монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|