“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлардан бир ойда 1 395 млн куб метр табиий газ, 28,2 минг тонна конденсат қазиб олинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун конлар ва қудуқларда узлуксиз иш давом эттирилмоқда.

Бугунги кунда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли 42 та нефть ва газ конларида 1453 та қудуқлар мавжуд. Улардан 593 тасидан углеводород қазиб чиқарилади. Ушбу қазиб чиқарилган газ 11 та сиқув компрессор станциясидаги 36 та агрегат ва 14 та газни тайёрлаш қурилмалари орқали дастлабки таёрлаш жараёнларидан ўтказилгач, "Муборак" газни қайта ишлаш заводига узатилади.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Республика ҳудудида табиий газ қазиб чиқариш борасида фаолият юритаётган жами 17 та ташкилот, қўшма корхона ва бошқа турдаги ташкилотлар орасида энг йирик қазиб чиқарувчи ҳисобланади.

2021 йилда Республика бўйича табиий газ қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларининг 29,1 фоизи, газ конденсати қазиб олиш кўрсаткичларининг эса 20,6 фоизи айнан ушбу бошқарма зиммасига тўғри келади.

Бошқармага қарашли конларнинг жорий захиралари – табиий газ бўйича 310,7 млрд куб метрни, суюқ углеводородлар бўйича 19,4 млн тоннани ташкил этади.

2021 йил январь ойида углеводород қазиб чиқариш бўйича эришилган асосий натижалар қуйидагилардан иборат:

– табиий газ қазиб чиқариш ҳажми 1 395 млн куб метрни ташкил этди (режага нисбатан 100 фоиз, ўтган йилга нисбатан ўсиш – 98,7 фоиз);

– газ конденсати – 28,2 минг тоннани ташкил этди (режага нисбатан 106,8 фоиз, ўтган йилга нисбатан ўсиш 98,3 фоиз).

Бошқармадаги конларда геологик-техник тадбирларни амалга ошириш натижасида 5 та янги қудуқларни қурилиш билан тугатиш ва ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, амалда 8 та қудуқ бурғиланиб тугатилди ва ишга туширилди (режага нисбатан 160 фоиз).

Шунингдек, 53 та қудуқни капитал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 46 та қудуқ капитал таъмирланди (режага нисбатан 86,7 фоиз).

2021 йил якунига қадар табиий газ қазиб чиқариш ҳажми 16,8 млрд куб метрга (режага нисбатан 100 фоиз, ўтган йилга нисбатан 101,7 фоиз), газ конденсатини 302,9 минг тонна (режага нисбатан 100 фоиз, ўтган йилга нисбатан 90,8 фоиз)га етказиш режалаштирилган.

Геологик-техник тадбирларни амалга ошириш натижасида 53 та янги қудуқ бурғиланиб, қурилиш билан тугатилади (режага нисбатан 100 фоиз). Шундан 25 та қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан ишга туширилади. 235 та қудуқда эса капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади (режага нисбатан 100 фоиз).

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|