“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводида белгиланган режа кўрсатгичларни ўз вақтида бажариш учун 2 та цехнинг 3 та қурилмаси таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Муборак” газни қайта ишлаш заводининг 17-, 20-цехларидаги табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Заводнинг 17-цехидаги табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи 22-қурилма 2011 йилда ишга туширилган ва 20-цехдаги табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи 25-, 26-қурилмаларидан эса 2017 йилдан буён фойдаланиб келинади.

Ушбу қурилмаларнинг ҳар бири йилига 2,0 млрд куб метр юқори олтингугурт газини қабул қилишга мўлжалланган. Улар табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасидан чиқаётган регенерация газларини юқори олтингугуртли ва карбонат ангидриддан тозалаш вазифасини ўтайди.

Қурилмалар таъмирлашга тўхтатилган даврда заводдаги газни қайта ишловчи бошқа қурилмаларнинг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада, қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 15,8 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинди.

Олдиндан таъмирлаш режаси бўйича амалга оширилган ишлар муваффақиятли якунланди. Натижада, куз-қиш мавсумида қурилмаларнинг барқарор ишлашига ва белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида бажарилишига эришилади.

Маълумот учун: “Муборак" газни қайта ишлаш заводи Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|