“Ўзбекнефтгаз”: Муҳандис-механиклар ўзаро тажриба алмашишмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва тизим ташкилотларининг бир қатор муҳандис-механик ходимлари ўзаро тажриба алмашиш ва малака ошириш мақсадида, замонавий талаблар асосида барпо этилган Шўртан газ-кимё мажмуасида амалиёт ўташди. Амалиёт даврида ходимлар Шўртан газ-кимё мажмуасининг таркибий тузилмаси, асосий технологик қурилмалар, иш бошқариш тизими ва асосан, корхонада таъмирлаш жараёнларининг бориши ҳамда ишларни ташкиллаштириш дастурини ўрганишди. Шунингдек, ходимлар бир қатор ишлаб чиқариш цехларида бўлишиб, уларнинг асосий тузилиши, ишлаб чиқариш жараёни ва уларда ўрнатилган ускуна-жиҳозлар билан танишиб чиқишди. Мутахассислар таъмирлаш ишларининг механизациялашганлик даражаси бўйича малакаларини ошириш имконига ҳам эга бўлишди. Шўртан газ-кимё мажмуасида таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларининг замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланганлиги тажриба алмашувчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Амалиётчилар аргон ёй ёрдамида рангли металларни пайвандлаш жиҳозлари ва технологияси, иссиқлик алмашинувчи аппаратларни ечиш, тозалаш ва алмаштириш бўйича гидравлик асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан ҳам танишишди. Амалиёт якунида ўрганилган иш тажрибаси ва билим кўникмаларини ўз иш корхонасида ҳам ишлаб чиқаришга жорий этилиши, замонавий таъмирлаш ускуна-жиҳозларни тадбиқ этиш бўйича мутахассислар томонидан керакли кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|