“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг юртимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан тизимдаги ходимларга байрам табриги

Қадрли ҳамкасблар! Барчангизни “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” деган ғоя билан нишоналанаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Давлатимиз Раҳбари, Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида “Бугунги шароитда бизнинг кўзимиз ҳам, қўлимиз ҳам, юрагимиз ҳам ботир бўлиши керак. Белимизни маҳкам боғлаб, пок ният билан меҳнат қилсак, шубҳасиз, кўзлаган марраларимизга эришамиз” деб бежизга таъкидлаб ўтмадилар.

Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бугунги нефть ва газ соҳасида хизмат қилаётган ходимлар ҳам ўзгача руҳ ҳамда шижоат билан меҳнат қилмоқда. Пандемия оқибатида юзага келган оғир ва синовли кунларда бир жамоа бўлиб бирлашиб, буни амалда исботладингиз.

Халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақи йўлида матонат билан меҳнат қилиб, эришилаётган ютуқлар ва муваффақиятларда ҳар бирингиз ўз ҳиссангизни қўшаётганингизни алоҳида эътироф этиб, каттадан катта раҳмат деб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, табиий газ ва нефть қазиб чиқарилиши, қайта ишланиши йўлида конлар ҳамда қудуқларда, заводларда меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимларни энг улуғ, энг азиз байрам билан чин қалбимдан табриклайман!

Сизга ва яқинларингиз, оила аъзоларингизга, мустаҳкам ва узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилавий тинчлик-хотиржамлик, янги-янги ютуқлар, фарзандларингиз бахту камолини кўриш насиб этсин!

“Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи” – “Янги Ўзбекистон” қуриш йўлида бунданда кўпроқ ютуқ ва муваффақиятларга, эл-юртимизга садоқат билан хизмат қилиб, халқимиз ўртасида катта обрў-эътиборга эга бўлишинингизга тилакдошман.

Ҳурмат билан,
Меҳриддин АБДУЛЛАЕВ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|