“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқда йиллар мобайнида ишламай турган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газ конидаги ишлатилмаётган қудуқлар мажмуасида турган 9-сонли қудуқ “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан тўла таъмирланиб, қайта ишга қўшилди.

Қудуқда сув йўлларини ёпиш ишлари бажарилиб, 2545-2548м, 2555-2560м метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари ўтказилгандан сўнг, қудуқни ўзлаштирилди.

Натижада эса, қудуқдан ўртача кунлик 125 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шимолий Бердак” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|