“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқдаги қайта таъмирланган қудуқдан кунлик 210 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газконденсати олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари 42-сонли қудуқни капитал таъмирладилар ва қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 1664-1670м оралиғида перфорация ишлари олиб борилди. Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 210 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2 тонна газконденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|