“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводи АҚШнинг “ASTM International» халқаро ташкилотига аъзо бўлди

Бош саҳифа Русский

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида барпо этилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган юқори сифатли синтетик ёқилғи маҳсулотларини Республикамизнинг ички ва ташқи бозорига етказиб бериш орқали Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш кўзда тутилган.

Завод ишга тушиши билан, бир қанча маҳсулотлар қаторида “GTL” синтетик керосин (ASTM D7566 1-иловасига мувофиқ) маҳсулоти ҳам ишлаб чиқарила бошланади. Ҳозирги кунда ушбу ёқилғи нефть хомашёси негизида олинган “Джет А-1” авиакеросини билан 50 фоизгача бўлган пропорцияда қўлланишига рухсат берилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан янги барпо этилаётган заводнинг ички ва ташқи бозорни узлуксиз авиаёқилғи билан таъминлаш мақсадида халқаро станартлаш ва мувофиқлаштириш ташкилотларида синтетик керосинни бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан аралашмаган ҳолда авиаёқилғи (Джет А-1) сифатида тан олиниши учун амалий ишлар ва музокаралар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунга келиб ушбу йўналишда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида АҚШнинг Техас қишлоқ хўжалиги саноати ва машинасозлик унивеситети – “Texas A&M University” ва Германиянинг Аэрокосмик, энергетика ва транспорт тадқиқотлари миллий маркази (DLR) билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган ва керакли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари “Boeing”, “Airbus”, “GE aviation”, “Rolls-Royce Pratt & Whitney” каби самолёт, унинг турбина ва эҳтиёт қисимларини ишлаб чиқарувчи йирик концернлар билан илмий-амалий ишлар олиб бориш мақсадида яқиндан ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

Шу билан бир қаторда “Uzbekneftegaz GTL” заводи АҚШнинг “ASTM International” халқаро ташкилотининг Нефть маҳсулотлари, суюқ ёқилғи ва мойлаш материаллари бўйича “D02” техник қўмитасига ташкилий тузилма сифатида аъзо бўлди.

“ASTM International” компанияси материаллар, маҳсулотлар, тизимлар ва хизматлар учун иҳтиёрий стандартларини ишлаб чиқувчи ва нашр этувчи халқаро ташкилот ҳисобланади. Ушбу ташкилот 1898 йилда Халқаро синов материаллари ассоциациясининг АҚШ бўлими сифатида ташкил этилган ва дастлаб темир йўл материаллари учун сифат назорати стандартлари билан шуғулланган. “ASTM” 12 000 га яқин халқаро миқёсда тан олинган стандартларни ўз ичига олади. “ASTM” стандартлари 80 жилддан иборат.

5 000 дан ортиқ “ASTM” стандартлари АҚШдан ташқари бошқа давлатларда миллий стандарт сифатида қабул қилинган ва 60дан ортиқ мамлакатлар ўзларининг меъёрий-хуқуқий базалари учун ушбу стандартларидан фойдаланадилар.

Ушбу компания билан ҳамкорлик “Uzbekneftegaz GTL” га халқаро стандартларни ишлаб чиқишда, янгиланишида ва тасдиқланиш жараёнларида иштирок этишга имкон беради. Натижада нафақат “Uzbekneftegaz GTL” заводига балки республиканинг умумий нефть ва газ саноати халқаро даражада тан олинишига эришилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, “Uzbekneftegaz GTL” Ўзбекистондаги биринчи ва ягона “ASTM International”нинг стандартларни кўриб чиқишда компания номидан овоз бериш ҳуқуқи билан ташкилий аъзоликни қўлга киритган юридик шахс мақомига эга бўлди.

Ушбу аъзолик “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқариладиган синтетик керосин маҳсулотини халқаро даражада авиаёқилги сифатида тан олинишида керакли таклифлар киритишга ва амалий ишлар олиб боришга имкон яратди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|