“Ўзбекнефтгаз”: Амин ёрдамида газни тозалаш қурилмасида юзага келган муаммони бартараф этишга олимлар жалб этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан нефть ва газ конларини очиш ва уларни қайта ишловчи қурилмаларнинг барқарор ишлашини таъминлашда фан олимлари, докторант, тадқиқотчилари билан ҳамкорликда ва бамаслаҳат иш олиб бориш асосий вазифа қилиб белгилаб берилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бизнесни истиқболли ривожлантириш департаменти Инновацион ривожланиш бўлими томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Амин ёрдамида газни тозалаш 1-, 2- навбат қурилмаларида ҳосил бўладиган иссиқликка бардошли тузлар миқдорини камайтириш масалаларига бағишланган видео-конференция алоқаси ташкил этилди.

Видео-конференция алоқада Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё технология илмий-текшириш институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Наманган муҳандислик технология институти ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти етук олимлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан табиий газни амин ёрдамида газни қайта ишлаш жараёнида ишлатиладиган деэтаноламин ҳамда метилдиэтаноламин эритмалари таркибида иссиқликка бардошли тузлар ҳосил бўлиши, бу эса ўз навбатида қурилмаларнинг қисқа муддатларда ишдан чиқишига сабаб бўлаётгани таъкидланди.

Видео-конференция алоқа давомида олиб борилган мунозалардан кейин Тошкент кимё технология илмий текшириш институти, Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент кимё-технология институти олимларига газни қайта ишлаш жараёнида ишлатиладиган эритмалар таркибида иссиқликка бардошли тузларнинг физик ва кимёвий хоссаларини чуқур таҳлил қилиш учун намуналар етказиб берилишига келишилди.

Физик кимёвий таҳлиллар олингандан кейин, иссиқ бардош тузлар ҳосил бўлишини олдини олиш учун олимлар томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига ташриф буюрган ҳолда мавжуд муаммони бартараф этиш борасида керакли маслаҳатлар ва кўрсатмалар берилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|