December 7, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Иқтисодчи ва бухгалтерлар учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича тренинглар ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан шўъба корхоналарнинг бош бухгалтерлар ва мутахассислар “Profi Training” Бизнес мактабининг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ўқув курсларида акциядорлик жамияти ҳисобидан ўқитилмоқда.

Жорий йилнинг 30 ноябридан 2022 йилнинг 25 январига бўлган давр мобайнида ташкил этилган ўқув жараёнларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппаратидаги Иқтисод ва режалаштириш ҳамда Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменлари ходимлари жалб этилди.

Маълумки МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисобот тузиш жараёни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қатор департаментлари ва бўлимларининг иштирокини тақозо этади. Бундай шароитда мазкур жараёнда алоқадор бўлган ходимларнинг МҲХС асосида билим ва малакаларини ошириш долзарб аҳамият касб этади.

Шу сабаб нафақат бухгалтерия ходимлари, балки иқтисодиёт ва режалаштириш бўйича мутахассисларнинг биринчи навбатда МҲХС бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши шарт. Чунки, мавжуд ва потенциал хорижий инвестор ёки молия муассасадан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун маблағлар жалб қилишда улар томонидан компаниянинг нафақат ўтган ҳисобот йиллари учун МҲХС асосидаги ҳисоботлари, шунинг билан бирган режалаштирилаётган давр учун ҳам МҲХС асосида тузилган молиявий ҳисоботлар, бизнес-режа ва молиявий моделлар ҳам тақдим этилиши талаб қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўқув курсида иқтисодчи ходимлар МҲХС ва молия соҳаси бўйича ўз билимларини юксалтириши, раҳбарлар, инвесторлар ва акционерлар учун молиячилар тилида маълумотларни тақдим этишни ўрганишади. Шунингдек, мустақил равишда МҲХС асосида бухгалтерия баланси, фойда ёки зарар тўғрисида ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тузиш имкониятига эга бўлишади. Бундан ташқари фойда солиғи ва кечиктирилган солиқларни ҳисоблаш, узоқ муддатли активлар бўйича амортизация ҳисоблаш, активларнинг ҳаққоний қийматини ҳисоб-китоб қилиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш каби хусусиятга эга бўлган масаларни ўрганиб олиш имконига эга бўлишади.

Ўқув курси иштирокчиларига мос равишда билим бериш ва кўникмаларни ўргатиш мақсадида “Profi Training” Бизнес мактабининг тажрибали ва маҳоратли бизнес тренери Юлия Пакидышева жалб этилган.

Тренинг якунида ходимлар синов имтиҳони топширишади ва ижобий кўрсаткичларга эришганлар бошқа бизнес курсларида таҳсил олишлари ҳамда Бизнес-мактабнинг алоҳида совринига эга бўлишади.

МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|