“Ўзбекнефтгаз”: Маънан эскирган ҳамда амал қилиш муддати тугаган меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалдаги давлат стандартларини қайта кўриб чиқиш ва уларга ўзгартишлар киритиш ҳамда халқаро талабларга мувофиқлигини ва уларнинг долзарблигини таъминлаш асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятидан келиб чиқган ҳолда, иш фаолиятида қўлланилаётган, маънан эскирган ҳамда амал қилиш муддати тугаган меъёрий ҳужжатларни тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш, қайта кўриб чиқиш ҳамда актуаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” AЖ тизимидаги тегишли департаментлар, бошқарма ва корхона мутахассислари билан корхоналарда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган меёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|