April 5

“Ўзбекнефтгаз”: Моддий техник ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан жамият тизимидаги бошқарма ва корхоналарда моддий-техник ва
ёқилғи энергетика ресурслари, ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларни ҳамда меъёрларни аниқлаш, улардан тежамкор ва оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар узлуксиз амалга ошириб борилмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Нефтгазмеъёр” МЧЖ томонидан “Моддий техник ва ёқилғи энергетика ресурсларидан тежамкор ва оқилона фойдаланиш ишларини ташкил этиш бўйича Низом”и ишлаб чиқилиб, Бошқарув раиси томонидан тасдиқланди ва ишлаб чиқишга жорий этилди.

Низомда белгиланган талаблар асосида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотида жойлашган Углеводородли газни конденсатдан тозалаш ва қуритиш цехидаги паст ҳароратда газни сепарациялаш (ПҲГС) қурилмасининг 1-, 4-навбатларида маънан эскирган ички элементлари алмаштирилди.

Бундан ташқари, газдан конденсат ажратиб олиш қурилмасининг махсус сиғимларини катта хажмлиларига алмаштирилиши кимёвий реагентни тайёрлашда ўзининг самарадорлигини кўрсатди.

Шунингдек, тизимга кимёвий реагентини етказиб берувчи насосга махсус идишлар ўрнатилиши ҳисобига технологик йўқотишларнинг олди олиниб, 2021 йилнинг ҳисобот даврида диэтеленгликоль (ДЭГ) кимёвий реагентининг белгиланган меъёрларга нисбатан 48,5 тонна иқтисод қилинишига эришилди.

Шўртан нефть ва газ қазиб олиш бошқармасида олиб борилган кенг қамровли ишлар натижасида йиллик 256,9 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини тежашга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#геология#нефт#газ#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|