December 2, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “UNG training” ягона таълим маркази ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда давом этмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида саноатга кириб келаётган замонавий инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнларини тубдан такомиллаштириш орқали ишлаб чиқариш қувватларини оширишга эришилмоқда.

Бундай инновацион технологик қурилмалар ёрдамида жараёнларни бошқариш ва назорат этиш ўз ўрнида малакали ва тажрибали мутахассисларни талаб этади.

Шу мақсадда “UNG training” МЧЖ ягона таълим маркази соҳага кириб келаётган замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш ҳамда кундалик ҳаётимизда янгиланиб бораётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизим ходимларига ўргатиш мақсадида ишлар олиб бормоқда.

Марказда 2021 йилда тизимдаги корхоналар, жамиятлар ва бошқармаларнинг 4097 нафар раҳбар, мухандис-техник ва ишчи-ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш режалаштирилган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Персонални бошқариш департаменти билан ҳамкорликда тизимдаги корхоналарнинг ижро интизоми ва иш юритувчи масъул ходимларининг 16 нафарини малакаси оширилди. Ўқув машғулотларида тизимдаги ҳужжатлар ижроси, ижро назорати ва интизомини талаб даражасида ташкил этиш, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш моҳияти юзасидан батафсил тушунчалар ва маълумотлар берилди.

Шунингдек, корхоналардаги 13 нафар диспетчерлик хизмати ходимларининг маҳсулотларни темир йўл вагон-цистерналарига қайта ишлаш заводиларидан юклаш ва қабул қилиш тартиблари борасида малакалари оширилди.

Октябрь ойида фермерларга ёқилғи тарқатиш шахобчалари операторлари учун ўқув машғулотлари давом эттирилиб, йиллик режадаги кўрсаткичлар тўлиқ якунланди.

Ноябрь ойида тизим корхоналарининг 98 нафар катта оператор ва оператор ходимларидан иборат 4 та гуруҳга нефт маҳсулотларини қуйиш, сақлаш, тўкиш ва истеъмолчиларга тарқатиш борасида тадбиқ этилган замонавий техника технологияларни бошқаришга бағишланган ўқув машғулотлари олиб борилди.

“UNG training” МЧЖ ягона таълим маркази 2021 йил ўқув режаси бўйича ўз олдига қўйган вазифаларни бажарди ва ҳозирги кунда жамиятнинг Қарши бўлинмасида ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|