“Ўзбекнефтгаз”: Конденсат қуйиш эстакадасининг автотранспорт ва темир йўл тарозиси “1С: Бухгалтерия” тизими билан интеграция қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда ахборот технологиялари инфратузилмасини яхшилаш орқали маълумотлар алмашишнинг тезкорлигини таъминлаш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли объектларга 19 дона тармоқ коммутатор қурилмаси, 14 дона “Wi-Fi” қурилмаси, 150 дона “RJ45” туридаги тармоқ розеткалари, 8 дона тармоқ панели (Patch panel), 11 дона телекоммуникацион шкаф, 16 дона видеокузатув камералари ўрнатилган.

Бошқарма конларида Технологик жараёнларни бошқариш тизимини (АСУТП) жорий этиш бўйича 1 дона видеодевор (6 дона экрандан иборат), 45 дан ортиқ назорат ўлчов қурилмалари ўрнатилган ва ишга туширилган.

Бошқармага қарашли объектларда бугунги кунгача жами 6500 метр UTP туридаги тармоқ кабели ва 5680 метр оптик толали кабел ётқизилган, шунингдек, 8 та радиоалоқа антенналари ўрнатилган ва ишга туширилган.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида ишлаб чиқариш кўрсаткичларига оид маълумотларни йиғувчи ва қайта ишловчи “SCADA” автоматлаштирилган тизими жорий этилган.

Бошқармада 149 дона замонавий компьютер, 14 дона ноутбук, 35 дона принтерлар мавжуд бўлиб, компьютер билан таъминланганлик даражаси 98% ни ташкил этади.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Акчолак” конденсат қуйиш эстакадаси автотранспорт ва темир йўл тарозиси, “Урга” газни комлекс тайёрлаш қурилмаси автотранспорт тарозиси “1С: Бухгалтерия” тизими билан интеграция қилинган ва жараён автоматлаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|