December 10, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар пандемиядан сўнг логистика муаммоларини бартараф этиш йўлларини муҳокама этишди

Бош саҳифа Русский

Тошкент шахридаги ИНХА университети билан ҳамкорлида “Бир камар ва йўл” олтинчи халқаро анжумани ўтказилди. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти ходимлари ҳам иштирок этишди.

Анжуманда пандемиядан сўнг логистика ва иқтисодий муаммолар, Марказий Осиёда логистика менежменти, пандемия ва потенциал муаммоларнинг иқтисодётга таъсири мавзуларида бағишланган маърузалар ўқилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Корея Республикасидаги Инҳа университетининг логистика соҳасидаги ўқув дастури Кореядаги учта энг яхши дастурлардан биридир. Инҳа университети “Hanjin” компаниясининг бир қисми бўлиб, у компаниянинг турли тузилмаларига, жумладан, “Korean Air” компанияси учун мутахассис етказиб берувчи асосий ўқув маркази ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳукуматининг транспорт ва логистика соҳасига қаратаётган катта аҳамияти ва логистика мутахассисларига бўлаётган талабни ҳисобга олган ҳолда Инҳа университетининг Тошкетдаги филиалида ҳам ушбу йўналишда факультет ташкил этилган.

Унверситет томонидан ташкил этилган анжуманда логистика билан шуғулланувчи маҳалли ва халқаро компанияларнинг мутахассислари томонидан маҳсулотларни етказиб бериш тизимини бошқариш, юк ташиш, авиа ва темир йўл транспортини бошқариш тизими, бизнес жараёнларни бошқариш, ресурсларни режалаштириш ҳамда бошқариш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|