“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ конлари тўғрисидаги маълумотлар махфий сақланмайди, улардан очиқ фойдаланиш имконияти яратилади

Бош саҳифа Русский

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган маълумотлардан очиқ фойдаланиш тўғрисидаги қатор қонун, фармойиш ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамият тассаруфидаги қазиб чиқариш кон қувурларининг геоахбарот базасини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Лойиҳалаштириш департаменти ва нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан “ArcGIS” ва “Google Earth Pro” замонавий дастурлардан фойдаланган ҳолда қудуқлар, қувурлар, шунингдек, технологик объектлар ҳақида очиқ маълумотлар яратилмоқда. Бу эса, лойиҳаловчи ташкилотларга аниқ маълумотларни тақдим қилишда катта имконият яратмоқда. Бунинг натижасида лойиҳалаштириш ишлари тез ва сифатли бажарилишига эришилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 09 мартдаги “2017–2021 йил йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–2822-сонли қарори доирасида бажариладиган лойиҳаларнинг бошланғич маълумотлари лойиҳаловчи ташкилотларга жойнинг географик кўринишида тақдим қилинмоқда. Яъни бошқармаларда нефть ва газ қазиб чиқарилиши мўлжаланаётган майдонли, чизиқли ва нуқтали объектларнинг ер юзасидаги табиий объектлари ва контур нуқталари жойлашган харитавий кўриниши шакллантирилмоқда.

Нефть ва газ объектларининг географик кўринишни шакллантиришда “Google Earth Pro” дастуридан фойдаланиш бир қанча қулай имкониятларни яратади.

Жумладан Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги кон қувурлари ва қудуқлари тўғрисидаги маълумотларнинг маҳфийлик даражаси бўлмайди ва маълумотлардан очиқ кўринишда фойдаланиш мумкин бўлади.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ягона макон координаталарининг тизимини ва ягона топография асосларини электрон тарзда қўллаш мумкин бўлади.

Шуни айтиш жоизки электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг ҳар бир соҳага тадбиқ этиш ўзнинг ижобий самарасини бериб келмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|