“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси нефть маҳсулотларини қайта ишлаш ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган нефть ва газ саноатининг молиявий барқарорлигини оширишга доир устувор вазифаларнинг амалдаги ижросини жойига чиқиб ўрганиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб, узлуксиз иш ташкил этаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ҳолатини ўрганди.

Ишчи ходимларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари билан боғлиқ ҳолатлар, уларнинг меҳнат қилишлари учун яратилган қулайлик назорат қилинди.

Бошқарув раиси заводнинг технологик объектлари ва у ердаги ҳозирги ҳолатни бориб кўрди ва муҳандислик коммуникацияли 2 та 5000 куб метр ҳажмдаги сиғим, насос станциясини қайта қуриш ишлари билан танишди.

Шунингдек, қўшимча нефть қуйиш ва тўкиш эстакадасини қуришни кўзда тутган “Uzbekneftegaz GTL” заводи синтетик керосин компонентларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш орқали, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш лойиҳаси"ни амалга ошириш ишларини кўздан кечирди.

Бу ерда ишларнинг ташкил этилиши ва белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича завод директори, Нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш, Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот , Молия ва ғазначилик операциялари, Иқтисод ва режалаштириш департамент раҳбарларига топшириқлар берилди.

Цех ишчилари билан учрашган Бошқарув раиси, муаммоли масалаларни муҳокама қилди ва уларни ҳал этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Бошқарув раиси заводга ташрифи давомида корхона мутахассислари билан ҳам учрашди.

Учрашув давомида заводнинг ҳозирги фаолияти ва уни ривожлантириш истиқболлари билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ўз навбатида завод фаолияти ва йўналишлари, лойиҳаларнинг тақдимот кўргазмалари намойиш этилиб, 2021 йилги техник-иқтисодий кўрсаткичларни бажариш, инновацион ривожланиш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қилинаётган ишлар бўйича ҳисобот берилди.

Бундан ташқари, кооперация алоқаларини кенгайтириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва рационализаторлик фаолияти, иқтисодий самарадорликка эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, капитал қурилиш дастурлари, корхонанинг жорий йил учун режалари таҳлил қилинди.

Бошқарув раиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи балансидан ихтисосланмаган объектларни чиқариш кераклигини таъкидлаб, бу бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.

Бозор иқтисодиёти шароитида заводнинг жадал ривожланишини таъминлаш ва корхонанинг иқтисодиётга қўшадиган салмоқли ҳиссаси бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|