“Ўзбекнефтгаз”: “Навоий азот” заводи билан ҳамкорликда аммоний полисульфид ишлаб чиқариш таклифи ўрганилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан пандемия шароитида мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантириш, нефть ва газ тизимидаги корхоналарда импорт ҳажмини қисқартириш ва тармоқ ҳамда ҳудудий корхоналар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш ва йўлга қўйиш борасида салмоқли натижаларга эришиб келинмоқда.

Хусусан, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида “Навоий азот” акциядорлик жамияти мутахассислари иштирокида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига бағишланган учрашув ҳам ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзкимёсаноат” АЖ мутахассислари томонидан “Навоий азот” АЖ негизида аммоний роданити ва аммоний полисульфиди асосида йилига 10 минг тонна тиомочевина ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Учрашув давомида, ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини пасайтириш мақсадида, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи қурилмаларидан ажралиб чиқадиган водород сульфиди (H2S) ва “Навоий азот” АЖда ишлаб чиқариладиган аммоний гидроксиди (NH4OH)дан фойдаланиб, “Бухоро НҚИЗ” базасида аммоний полисульфид ишлаб чиқариш таклифи берилди.

Учрашув доирасида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи қурилмаларидан ажралиб чиқадиган H2S миқдори ва сифати ҳамда қурилмалардаги иш жараёнларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Шунингдек, мутахассислар заводнинг асосий ишлаб чиқариш цехидаги 32- ва 33-қурилмаларнинг технологик регламентлари ва параметрлари ҳақида батафсил ахборотга эга бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|