November 8, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Қуйи Сургил” конида кунига 511 минг куб метр табиий газ ва 3,5 тонна газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

2021 йил “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун жуда самарали бўлмоқда. Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида кўплаб қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қуйи Сургил” газ конденсат конидаги 22-сонли қудуғида олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам катта муваффақият билан якунланди. Қудуқ бурғиланиб бўлгач, 4300–3780 м интервал оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 511 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 3,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Қуйи Сургил” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|