“Ўзбекнефтгаз”: Нефть саноати ва ёнғин хавфсизлигига бағишланган семинар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Андижон нефть базаси” МЧЖ Гурунч мозор филиалига қарашли 12-сонли фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчасида (ФЁТШ) кўргазмали семинар ва ўқув-тактик машғулотлари ташкил этилди.

Унда нефть-база ва тасарруфидаги филиаллар раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда жойлардаги ФЁТШ операторлари иштирок этишди.

Семинарда ёқилғи таьминоти жараёнларида техника, саноат ва ёнғин хавфсизлиги талаблари асосида иш ташкил этиш, бирламчи ва зарурий ҳужжатларнинг юритилиши юзасидан яна бир бор тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги таркибининг малакаси ва кўникмасини мустаҳкамлаш, ёнғинни бартараф қилишга жалб этиладиган куч ва воситаларни бошқариш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, ёнғин назорати ва ёнғинни ўчиришга замонавий фан-техника ютуқлари, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.

Семинарда доирасида ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашиш, ёнғин содир бўлганда оловни ўз вақтида ўчириш жараёнлари бўйича билим ва тушунча бериш билан бир қаторда ўқув-тактик машғулоти ҳам ўтказилди.

Базага қаршали филиалда шартли равишда чақнаш содир бўлиб, ушбу ҳолат натижасида ускуналарда мавжуд бўлган нефть маҳсулоти тўкилиб, ёнғин содир бўлганлиги аниқланди.

Воқеа жойига ёнғин ўчириш автомобиллари етиб боргунга қадар кўнгилли ёнғин ўчириш дружиначилари томонидан объектдаги ишчи хизматчилари фавқулодда ҳолат бўлган жойдан эвакуация қилинди. Шундан сўнг, фавқулодда ҳолат содир бўлган жойда разведка ишлари олиб борилди ва цех ҳудудида жойлашган ёнғин ўчириш сув олгичига биринчи ёнғин ўчириш автомобили ўрнатилди.

Жараёнда жабрланувчи борлиги аниқланиб, уларни қутқариш чоралари кўрилди ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида шартли ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, батамом ўчирилди.

Жараён сўнгида ёнғин ўчиришда ва инсонларни қутқаришда амалга оширилган жанговар ҳаракатлар давомида йўл қўйилган камчиликлар, бошқа хизматлар билан хамкорликда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|