“Ўзбекнефтгаз”: Нефть-газ маҳсулотлари экспорти ва хизмат турлари учун янги бозорлар ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида экспорт ҳажми жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Тайёр маҳсулот экспорти ва хизматларни кенгайтириш иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига кўра, жамиятда ҳам нефть-газ маҳсулотлари экспорт географиясини ва ассортиментини кенгайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тижорат департаменти томонидан нефть-газ маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқиш, истеъмол товарларининг алоҳида турлари ва номенклатураси бозорлари конъюнктурасини ўрганиш, шунингдек, истеъмол бозорининг ҳолати юзасидан доимий ўрганишлар олиб борилади.

Айни пайтда қуйидаги нефть ва газ маҳсулотлари номенклатураси билан таъминлаш бўйича таклифлар мавжуд:

– Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси орқали полиэтилен (F-0120, F-0320, B-Y460, P-Y456, I-0760, I-1561, FL-7000, J-2200, MF-5000, BL-6200, M-8000 маркали), нефть маҳсулотлари (техник мойлар И-12А, И-20, И-40А, И-50А, SN-150, SN-100, M20A, SAE-140), суюлтирилган газ, олтингугурт, пиролиз газолини каби нефть-газ маҳсулотлари сотувга қўйилган. Маҳсулотлар FCA шартлари билан харидорларга етказиб берилади;

– тўғридан-тўғри шартномалар орқали олтингугурт, гранулали олтингугурт, пластик қувурлар, композит ва газ баллонларини етказиб бериш таклиф этилган.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар – Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Грузия, Беларусь, Украина, Польша, Бельгия, Латвия, Эстония, Исроил, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Покистон, Арманистон мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|