“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва нефть базаларида автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 28 апрелдаги Қарори билан 2020–2022 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖда учта лойиҳанинг амалга оширилиши вазифаси белгилаб берилган.

Қарорга мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда молиявий, хўжалик ва ташкилий жараёнларни мониторинг қилиш ва бошқаришга йўналтирилган корпоратив ахборот тизимини (SAP ERP) жорий қилиш, “Рақамли кон концепцияси” ҳисобида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини жорий қилиш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли нефть базаларининг вертикал ва горизонтал сиғимларининг сатҳ-ўлчагичларини ўрнатиш, назорат ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизим ишлаб чиқиш вазифаси белгилаб берилган.

Уларни амалга ошириш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “UZINFOCOM” давлат унитар корхонаси, “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, тизимда корпоратив ахборот тизими (SAP ERP)ни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ижобий эксперт хулосалари олинди.

“Рақамли кон концепцияси” ҳисобида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини жорий қилиш юзасидан Шўртан, Муборак, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё мажмуаларидаги технологик қурилмаларнинг ишлаш режимлари ва маълумотларини “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий диспетчерлик хизматига онлайн тарзда кўрсатиш бўйича ишлари деярли якунланди.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маъмурий биносида Марказлашган диспетчерлик хизматини ташкил этишда замонавий технологиялар билан таъминлаш ишлари олиб борилди ва назорат ўлчов асбобларини монтаж қилиш, видеодевор ўрнатиш ва уларни дастурга қўшиш ишлари "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг малакали мутахассислари томонидан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли нефть базалари вертикал ва горизонтал сиғимларининг сатҳ-ўлчагичларини ўрнатиш, назорат ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизим ишлаб чиқиш лойиҳаси юзасидан нефть базаларида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишни назорат ва мониторинг қилиш учун автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш амалга оширилмоқда.

Ахборот коммуникация технологиялари департаменти томонидан тажриба лойиҳаси сифатида “Кучлик нефтбаза” МЧЖда автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлари бошланди.

“Кучлик нефтбаза” МЧЖда тайёр маҳсулотлар паркларида нефть маҳсулотларининг ҳисобини олиш автоматлаштирилган бошқарув тизими (АСКУНН)ни жорий этиш бўйича “EMERSON” компанияси, “Махсусэнергогаз” АЖ, “АЗС Комплект” МЧЖ мутахассислари билан ҳамкорлик қилинмоқда.

Ҳозирда, “Кучлик нефтбаза” МЧЖда “Иокогава электрик СНГ” МЧЖ (Россия) ечимлари асосида 5000 ва 2000 куб метр вертикал сиғимларга программалаштириш имкони мавжуд бўлган “Jumo” сатҳ-ўлчаш қурилмаси ўрнатилди ва диспетчерлик тизимида онлайн режимига чиқарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|