“Ўзбекнефтгаз”: Нефть базаларида вертикал ва горизонтал сиғимларининг сатҳ-ўлчагичларини ўрнатиш, назорат ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизим яратилмоқда (Фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ–4699-сон Қарори билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть базалари вертикал ва горизонтал сиғимларининг сатҳ-ўлчагичларини ўрнатиш, назорат ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш вазифаси белгилаб берилган.

Ушбу Қарор ижросини бажариш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ташаббуси ва топшириғига асосан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Нефть базалари фаолиятини автоматлаштиришдан кўзланган асосий мақсад, технологик жараёнларнинг барча босқичларига оид ишончли ва шаффоф маълумот олиш, электрон ахборот алмашинуви асосидаги тижорий ҳисоб юритишни ташкил этиш ҳамда бошқа технологик ечимларга эга бўлишдир.

Атроф-муҳит ифлосланишидан ташқари мавжуд эскирган технологиялардан фойдаланиш товар-маҳсулотнинг буғланиши, тўкилиши ва юқори хатоликли ускуналарни қўллаш ҳисобига тўғридан-тўғри йўқотишларга олиб келади.

Нефть маҳсулотлари назорати ва ҳисобини юритувчи замонавий автоматлаштирилган тизимларнинг жорий этилиши йўқотишларни сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.

Нефть маҳсулотлари назорати ва ҳисобини юритувчи замонавий автоматлаштирилган тизимларнинг жорий этиш бўйича хорижий амалиёт ўрганиб чиқилиб, АКТ департаменти, Нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ҳамкорлигида “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть базалари вертикал ва горизонтал сиғимларининг сатҳ-ўлчагичларини ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

Шунингдек, назорат ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизим ишлаб чиқиш лойиҳаси юзасидан нефть базаларида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишни назорат ва мониторинг қилиш учун автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш ишлари бошлаб юборилган.

Тажриба лойиҳаси сифатида “Кучлик нефть база” МЧЖда автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилди.

Ишлаб чиқилган техник топшириқ асосида нефть маҳсулотларининг сатҳ ўлчагичларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда SCADA тизимларини жорий қилувчи компаниялардан тижорат таклифлари олиниб, баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан “Кучлик нефть базаси” МЧЖда тайёр маҳсулотлар паркларида нефть маҳсулотларнинг ҳисобини олиш автоматлаштирилган бошқарув тизими (АСКУНН)ни жорий этиш бўйича “EMERSON” компанияси, “Махсусэнергогаз” АЖ, “АЗС Комплект” МЧЖ мутахассислари иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Бугунги кунда “Кучлик нефть база” МЧЖда “Иокогава электрик СНГ” МЧЖ (Россия) ечимлари асосида 5000 ва 2000 куб метр вертикал сиғимларга программалаштириш имкони мавжуд бўлган “Jumo” сатҳ-ўлчаш қурилмаси ўрнатилди ва диспетчерлик тизимида онлайн режимига чиқарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть базалари вертикал ва горизонтал сиғимларининг сатҳ-ўлчагичларини ўрнатиш, назорат ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизимнинг жорий этилиши тизимда тўла шаффофликни таъминлайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|