“Ўзбекнефтгаз”: Нефть базаларидаги сиғимларни назорат қилиш ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизимни жорий этиш ишлари жадаллаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Рақамлаштириш иқтисодиёт тармоқларида тежамкорлик ва самарадорликни таъминлайди. Бунга Муборак ва Шўртан нефть-газ корхоналарида автоматлашган диспетчерлик хизмати жорий этилгани туфайли йилига 50 миллион куб метр газ ва 650 минг киловатт-соат электр энергиясини иқтисод қилишга эришилганлигини мисол қилиб келтириш мумкин.

2020 йил 28 апрелда давлатимиз раҳбарининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть базаларидаги мавжуд вертикал ва горизонтал сиғимларга ҳам сатҳ-ўлчагичларни ўрнатиш, назорат қилиш ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизим жорий этилмоқда.

Жорий йилнинг 24 март куни “Кучлик нефть базаси” МЧЖда ўтказилган семинар-йиғилишда “Чинобод нефть базаси”, “Пахта нефть базаси”, “Бухоро нефть базаси”, “Мароқанд нефть базаси” МЧЖлардаги мавжуд сиғимларга сатҳ-ўлчагичларни ўрнатиш ишларини жадаллаштириш, назорат қилиш ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизимни жорий этишнинг бугунги ҳолати атрофлича ўрганиб чиқилди.

Йиғилишда Жамиятнинг Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш, Ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда Нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаментининг масъул ходимлари ҳамда нефть базаларининг бош муҳандис, метролог ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассислари иштирок этишди.

Соҳа мутахассислари бу борада жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилаётган ишлар, иккинчи чорак якунига қадар амалга оширишга мўлжалланган лойиҳаларни муҳокама этишди.

Ҳар бир нефть базасига автоматлаштириш тизимини жорий этиш жараёнида учраётган мавжуд муаммолар ечими юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|