“Ўзбекнефтгаз”: Нефть базалари ходимларининг ички аудитнинг халқаро стандартлари бўйича малакаси оширилди

Бош саҳифа Русский

2021 йил апрель ойи давомида “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ, “Урганч нефть базаси” МЧЖ ва “Бухоро нефть базаси” МЧЖ ходимлари иштирокида “ISO 45001” ва “ISO 14001” стандартларининг ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида ZOOM дастури орқали онлайн ўқув семинар (вебинар)лар ўтказилди.

Ўқув-семинарлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг иш режасига асосан ташкил этилди. Унда 60 нафардан ортиқ мутахассислар иштирок этишди.

Вебинарлар “ISO 9001”(сифат), “ISO 14001” (экология), “ISO 50001” (энергия), “ISO 45001” (меҳнатни муҳофаза қилиш) халқаро стандартларига мувофиқ, менежмент тизимлари соҳасига ихтисослашган Германиянинг “TUV Thuringen”, Словакиянинг “Cert International” компанияларининг халқаро аудитори А. Хусенов томонидан олиб борилди.

Иштирокчилар вебинар давомида янги “ISO 45001:2018” стандарти таркибидаги ўзгаришлар, аудит, унинг турлари, асосий босқичлари ҳамда аудиторнинг ишлаш усуллари, атамалар ва таърифлар “Мос келмаслик” тушунчаси ва аудит тамойиллари каби мавзуларда ўзаро фикрлар алмашишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|