“Ўзбекнефтгаз”: Нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб бериш прогноз кўрсаткичлари муҳокама этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

23 февраль куни нефть маҳсулотларини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, транспортировка қилиш, сақлаш ва реализация қилиш прогноз кўрсаткичларининг жорий йил январь–февраль ойларида бажарилиш ҳолати ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти томонидан ташкил этилган ушбу видеоанжуманда “Бухоро” ва “Чиноз” нефтни қайта ишлаш заводлари, Жамият тасарруфидаги нефть базалари раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилишда мутахассислар томонидан углеводород хомашёсини қайта ишлаш, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича ўрнатилган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиш ҳолати, биринчи чорак якуни билан кутилаётган натижалар таҳлил қилинди.

Жумладан, нефть маҳсулотларини республика истеъмолчиларига етказиб бериш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳар бир нефть базалари раҳбарларига тегишли вазифалар белгиланиб берилди.

Йиғилишда асосий эътибор автобензин ва дизель ёқилғисини завод ва нефть базалари томонидан биржа савдоларига қўйиш топшириқларининг бажарилиши ҳамда ташкилотларнинг молиявий соғломлаштириш ҳолатига эътибор қаратилди.

Департамент мутахассислари томонидан қўшимча даромад олиш мақсадида, нефть базаларидаги сиғимларни ижарага бериш, сиғимларга сатҳ-ўлчагичлар ўрнатиш, назорат қилиш ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизим ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан келгусида самарали фойдаланиш мақсадида, тадбиркорлик субъектларига сотиш ва ижарага бериш ишларини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофазалаш, хавфсизлик техникаси, санитария, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга қаъий эътибор қаратиш таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан заводда амалга оширилаётган модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.

“Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган синтетик ёқилғиларни истеъмолчиларга етказиб бериш борасида завод ва ҳудудий нефть базаларида олиб борилаётган тайёргарлик ишлари бўйича ҳисоботлар тингланди.

Республика ҳудудларида шу кунларда кутилаётган об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва совуқ ҳаво оқимининг кириб келишига тайёргарлик кўриш ҳақида топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|