“Ўзбекнефтгаз”: Нефтни қайта ишлаш заводларида 2020 йил якуни билан 1 млн 844,6 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

2020 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан 1 млн 844,6 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди.

Натижада, 843,9 минг тонна автобензин, 616,0 минг тонна дизель ёнилғиси, 89,3 минг тонна авиакеросин ҳамда 118,4 минг тонна мазут ёқилғилари ишлаб чиқарилди.

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 70,5 %, ишлаб чиқариш бўйича белгиланган режа 101,2 % бажарилди.

2020 йилнинг I чорагида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖда газойлни гидротозалаш қурилмасида катализаторни замонавий турига алмаштириш натижасида Евро-3, 4, 5 экологик тоифадаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 2020 йил якуни билан жами 85,9 минг тонна Евро-3, 4, 5 дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ–4664-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 1 майидан бошлаб “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан нефть маҳсулотлари савдоси фақат биржа платформаси орқали амалга оширилди.

Жумладан:

– Автобензин – жами 943,3 минг тонна миқдорда савдога чиқарилиб, 533,7 минг тонна истеъмолчиларга етказиб берилди;

– Дизель ёнилғиси – жами 879,6 минг тонна миқдорда савдога чиқарилиб, 367,9 минг тонна истеъмолчиларга етказиб берилди;

– Углеводород эритгичи – жами 23,6 минг тонна миқдорда савдога чиқарилиб, 20,1 минг тонна истеъмолчиларга етказиб берилди;

– Мазут ёқилғиси – жами 19,4 минг тонна миқдорда савдога чиқарилган бўлиб, шундан 7,2 минг тоннаси истеъмолчиларга етказиб берилди.

Бошқа турдаги нефть маҳсулотлари – савдога 43,0 минг тонна ҳажмда чиқарилган бўлиб, шундан 27,3 минг тоннаси Ўзбекистон Республика Товар-хомашё биржасида биржа савдолари орқали сотилди.

“UZBEKNEFTEGAZ” брендини яратиш мақсадида, 2020 йил 28 августдаги 54-сонли “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Бошқаруви қарорига асосан, Тошкент шаҳрида жойлашган 24-сонли “Бошлиқ” ҳамда 70-сонли “Тахтапул” номли АЁҚШлар тўлиқ реконструкция қилинди.

2020 йилнинг июль ойида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш асос лойиҳасини (FEED) ишлаб чиқиш бўйича “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ, “Honeywell UOP” (АҚШ) ва “SK E&C” (Жанубий Корея) компаниялари ўртасида келишувлар имзоланиб, асос лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳа ҳужжатларини (FEED) якунлаш ишлари жорий йилнинг июнь ойига режалаштирилган.

Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш йўналиши бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан режалаштирилган нефть маҳсулотларини тўлиқ ишлаб чиқариш ишлари мувофиқлаштирилиб, нефть маҳсулотларининг захираларини яратиш чоралари кўрилди.

Маълумот учун, жойларда 141,4 минг тонна дизель ёнилғиси ва 52,5 минг тонна автобензин захиралари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4699-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Кучлик нефть базаси” МЧЖ ҳамда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖларда нефть маҳсулотларининг ҳисобини юритиш учун автоматлаштирилган тизим (АСКУН) жорий қилиниб, нефть маҳсулотларининг ҳаракати “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Марказий ишлаб чиқариш-диспетчерлик департаменти томонидан тўлиқ электрон ҳолатда назорат қилинмоқда.

2020 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш корхоналари томонидан жами 1 124,0 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Импортни қисқартириш бўйича жами 215,5 минг АҚШ долларига тенг ишланмалар амалга оширилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий текшириш институти билан ҳамкорликда 5,1 тонна SAS-851 русумидаги (Франция) адсорбенти, маҳаллий УзАД-1 адсорбентига алмаштирилиб, 20,0 минг АҚШ доллари тежаб қолинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|