“Ўзбекнефтгаз”: Нефтни тайёрлаш қурилмасининг коррозияга учраган қувурлари таъмирланди

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Умид” нефтни тайёрлаш қурилмасида “Умид” конидаги қудуқлардан қазиб чиқарилган суюқ углеводородларга дастлабки ишлов бериш жараёнлари амалга оширилади ва сақланади.

2011 йил ишга туширилган ушбу қурилмада сепараторлар, қиздириш печи, нефтни йиғиш ҳамда сақлаш сиғимлари, химреагент ҳайдовчи насос, нефть ҳайдовчи насослар ва аралашмадан ажратилган қатлам сувларини ҳайдовчи насослар мавжуд.

Кондаги қудуқлардан қазиб чиқарилган суюқ углеводородлар гуруҳ ўлчов қурилмаси орқали “Умид” нефтни тайёрлаш қурилмасига жўнатилади. Қурилмадаги сеператорлар орқали газ ва сувдан ажратиб олинган хом нефть маҳсулоти “ПП–63” маркали печда қиздирилади. Деэмульгатор кимёвий реагенти ёрдамида маҳсулот таркибидаги сув ажратиб олиниб, товар ҳолатига келтирилади.

Қурилмадаги “ПП–63” маркали нефтни қиздириш печининг қувурлари ҳамда суюқ углеводород таркибидан ажратиб олинган сувларни 63-сонли қудуқ орқали қатламга ҳайдаш қувурларининг коррозияга учраб, яроқсиз ҳолга келиб қолган қисми таъмирланди ва ишга қўшилди.

“Умид” нефтни тайёрлаш қурилмаси орқали аралашмага дастлабки қайта ишлов берилгач, нефть хомашёси нефтни қайта ишлаш заводларига жўнатилади.

Ушбу қурилма йилига 54 750 тонна нефтни тайёрлаш қувватига эга. Бугунги кунда қурилмада йилига 9 900 тонна нефть хомашёси тайёрланиб, меъёрий талабларга мос равишда истеъмолчиларга етказиб бериш мақсадида заводларга жўнатилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|