“Ўзбекнефтгаз”: Нефть қудуқларидаги йўқотишларнинг олдини олиш учун махсус мослама жорий этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли нефть конларида амалга оширилган чора-тадбирлар сабаб, ижобий натижаларга эришилмоқда.

Маълумот учун шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда бошқарма тасарруфидаги нефть қазиб чиқариш конлари сўнгги ишлатиш босқичида ишлатилмоқда. Ушбу қудуқларнинг ҳолати ва улардаги юзага келадиган муаммоларга кўра, жорий таъмирлаш ишлари, асосан, механик усулда ишлатиладиган, яъни штангали чуқурлик насослари ёрдамида ишлатиладиган қудуқларда бажарилади.

Қудуқларнинг аксарияти очиқ ствол ҳолатида ишлаётганлиги сабабли, қудуққа қатламдан тўғридан-тўғри суюқлик билан биргаликда механик аралашмалар ҳамда қум тиқинлари кириб келади. Натижада, қумлар насосларнинг сўрувчи клапанларига тиқилиб, унда ногерметиклик юзага келиши сабабига кўра, қудуқлар жорий таъмирлаш учун тўхтатилади.

Қудуқларнинг жорий таъмирлаш учун тўхтатилиши кунлик нефть қазиб чиқариш миқдорининг камайишига олиб келади.

Нефть қазиб чиқариш конларидаги қудуқларнинг тез-тез тўхтаб қолишини олдини олиш мақсадида, юқори босим остида қум ва механик аралашмаларни йиғиб олувчи махсус мослама жорий этилди.

Ушбу мосламалар ишлатилаётган қудуқлардаги насосларнинг муддатидан олдин ишдан чиқиши ҳамда уларнинг таъмирга тўхташ оралиғини узайтиришга хизмат қилади. Натижада, йиллик 180–200 тонна нефть қазиб чиқариш камайишининг олди олинади ва қудуқларда жорий таъмирлаш ишлари 30 фоизгача қисқартирилади. Бундан ташқари, кўп маротаба қудуқ тубини тозалаш ва насос компрессор қувурларини қудуқдан кўтариб-тушириш жараёнларининг бажарилишига сарфланадиган маблағларни тежаб қолишга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|