“Ўзбекнефтгаз”: “Нефть ва газ – 2021” анжумани иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берганимиздек, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Нефть ва газ – 2021” талабалар илмий конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуман доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари “Нефть ва газ саноатида иқтисодиёт ва менежмент” шўъбасининг йиғилишида иштирок этишди. Ушбу секцияда 12 та ҳисобот тингланди ва муҳокама қилинди.

Талабаларнинг илмий маърузалари нефть ва газ саноатида рақамлаштириш, иқтисодий жараёнларни оптималлаштириш учун математик моделлаштиришдан фойдаланиш, нефть ва газ лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш, харажатларни камайтириш, шунингдек, ходимларни бошқариш ва асосий кўрсаткичларни ривожлантириш, фаолиятни баҳолаш кўрсаткичлари каби долзарб масалаларга бағишланди.

Биринчи даражали дипломни қўлга киритган 4-босқич талабаси Ким Александранинг Базада олтингугуртли бетон ва олтингугурт асфальт ишлаб чиқариш йўналиши бўйича ҳисоботи ҳамда Учинчи даражали диплом соҳибаси бўлган 2-босқич талабаси Малика Юсупованинг Ишлаб чиқаришни рақамлаштиришни ҳисобга олган ҳолда кадрларни қайта тайёрлашга бағишланган маърузаси мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу ишлар иқтисод фанлари номзоди, “Нефть ва газ иқтисодиёти” кафедраси доценти Д.С. Мирзаҳалилова раҳбарлиги остида тайёрланган.

Шу билан бирга, Иккинчи даражали дипломни олган 4-босқич талабаси Мақсудова Наргизанинг Анъанавий ёқилғига экологик тоза альтернатив бўлган биоёқилғидан фойдаланишни иқтисодий асослаш масаласи очиб берилган маърузаси мутахассисларнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлди.

Конференция иштирокчилари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ўзаро маълумотлар алмашиш мақсадида, тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|