“Ўзбекнефтгаз”: “Нефть ва газ – 2021” талабалар илмий конференцияси ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Нефть ва газ – 2021” талабалар илмий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ, “Jizzakh Petroleum” ҚК, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки – IT Park, Умумий ва ноорганик кимё институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳамда талабалар иштирок этишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев конференция иштирокчиларига табрик йўллаб, иқтидорли талабалар ва улар томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларига саноат томонидан қизиқиш юқорилигини таъкидлаб, конференция ишига муваффақият тилади.

Табрик сўзида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши, мамлакатимизда ёшларларга бўлган алоҳида эътиборни кўрсатаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

“ – Айни пайтда дунёда, шу жумладан, мамлакатимизда меҳнат бозорининг ҳолати, яъни мутахассисларга бўлган эҳтиёжи ва талаби ўзгариб бормоқда. Республикамизнинг нефть ва газ саноатини келажакда ривожланиш концепциясидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, келгуси йиллар учун муҳим йўналишлардан бири бу – инновацион ёндашув асосида фикрлайдиган ёш мутахассислар ҳамда илмни фанга ва ишлаб чиқаришга боғлай оладиган тадқиқотчиларни тайёрлашдир.

Шу муносабат билан, Филиал талабалари ва ёш олимларини нефть-газ корхоналаридаги технологик жараёнлар, қурилмалар ва уларнинг ишлаш принципларини ишлаб чиқариш шароитида ўрганиш ҳамда назарий-амалий билимлар яхлитлигини таъминлаган ҳолда таълим жараёнига тадбиқ этиш мақсадида, талабаларнинг ўқув-амалий машғулотларини бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида Филиалнинг “тажриба синов участкалари” ташкил қилинди.

Бугунги конференция натижалари барча иштирокчилар учун фойдали бўлади, деб умид қиламан, ва албатта, конференция натижалари бўйича ишлаб чиқиладиган тавсиялар келажакда нефть ва газ саноатини ривожлантиришга хизмат қилади”, дейилади “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг анжуман иштирокчиларига йўллаган табригида.

Ёшлар анжуманини ўтказишдан асосий мақсад – республикамизнинг нефть ва газ саноатини келажакда ривожланиш концепциясидан келиб чиқиб, келгуси йиллар учун муҳим йўналишлардан бири бўлган инновацион ёндашув асосида фикрлайдиган ёш мутахассислар ҳамда илмни фанга ва ишлаб чиқаришга боғлай оладиган тадқиқотчиларни тайёрлашда олиб борилаётган комплекс ишларни сарҳисоб этишдан иборат.

Филиал талабалари мазкур конференцияда нефть ва газ соҳаси бўйича ўзларининг инновацион ғоялари ва таклифлари билан фаол иштирок этишди. Конференцияда тингланган маърузалар, талабалар илмий-тадқиқот ишларининг натижалари кенг муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлди. Конференция натижалари бўйича ишлаб чиқиладиган тавсиялар келажакда нефть ва газ саноатини ривожлантиришга хизмат қилади.

Анжуман якунида ташкилотчилар томонидан шўъбалар бўйича ғолибликни қўлга киритганлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Шу билан бирга фаол иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|