“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар “Uz Truck and Bus Motors” юк машиналар кўргазмасида иштирок этишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари “Uz Truck and Bus Motors” қўшма корхонаси томонидан Тошкентда ташкил этилган транспорт воситалари кўргазмасида иштирок этишди.

“Uz Truck and Bus Motors” компанияси 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг ишлаб чиқариш заводи Самарқанд вилоятида жойлашган.

Кўргазмада “Uz Truck & Bus Motors” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган юк машиналар, тракторлар, самосваллар, микроавтобуслар, шунингдек, шаҳар ва шаҳарлараро автобуслар намойиш этилди.

Кўргазмада “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан иштирок этган Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари учун “MAN” русумли транспорт воситаларининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефть ва газ қазиб олиш ва қайта ишлаш объектларида транспорт воситаларини янгилаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада ушбу кўргазма айни мудао бўлди, десак муболаға бўлмайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|