“Ўзбекнефтгаз”: “Номозбой” конидаги паст босимли қудуқлардан табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида навбатдаги лойиҳа амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ғузор тумани аҳолисини табиий газ билан таъминлаш мақсадида, 2020 йилда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Номозбой” конидаги паст босимли қудуқлардан газ қазиб олишни қайта йўлга қўйиш учун Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилиб, ишга туширилган эди.

Ҳозирда ушбу конда лойиҳанинг давоми бўлган Цеолит ёрдамида газни қуритиш қурилмасининг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа учун адсорберлар, фильтр-сепараторлар ва қиздириш печини ясаш ишлари “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ томонидан ишлаб чиқарилиб, етказиб берилмоқда. Қурилиш-монтаж ишларига зарур бўлган турли ўлчамдаги қувурлар, задвижкалар ва қувур қисмлари эса бошқарманинг ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда таъминланмоқда. Бу ўз навбатида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мавжуд ички ресурслардан оқилона фойдаланишига ва сарф-ҳаражатларининг қисқартирилишига хизмат қилади.

“Номозбой” газ конденсат конининг паст босимли қудуқларидан қазиб олинаётган табиий газ ушбу қурилмаларда тайёрланиб, 3,5 км узунликдаги, диаметри 114 мм ли газ қувури орқали “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Ғузор газ тақсимлаш станциясига етказиб берилади.

Маълумот учун: “Номозбой” газ кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган. Кондан 2014 йилдан бошлаб саноат миқёсидаги табиий газ қазиб олинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|