“Ўзбекнефтгаз”: Молиявий ва комплаенс назорат департаментидаги бўш лавозимга танлов эълон қилинди

Бош саҳифа Русский

Маълумки, “2019–2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури”нинг 21-бандида Устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда коррупцияга қарши комплаенс назорат тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Ушбу дастур ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ташкил этилди ва тизим таркибидаги барча бошқарма, масъулияти чекланган жамиятларда комплаенс инспекторлар лавозими жорий қилинди.

Хусусан, Молиявий ва комплаенс назорати департаментига қурилиш-муҳандислик йўналиши бўйича назорат ишларини олиб борувчи мутахассис лавозимига танлов эълон қилади.

Лавозим мажбуриятлари:

– қурилиш объектлари устидан умумий назорат ўрнатиш;

– ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш;

– техник назорат учун масъул бўлган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилиш;

– техника хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ишлаш ва ходимларнинг белгиланган қоидаларга амал қилишини назорат қилиш;

– фаолиятга тегишли бошқа масалалар.

Номзодларга минимал талаблар:

– қурилиш, муҳандислик, техника ва архитектура соҳаларига оид мутахассисликлар бўйича олий маълумот;

– қурилиш муҳандислик ва шу билан боғлиқ соҳаларда 10 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;

– қурилиш соҳасида меъёрий-хуқуқий базани (ШНК, КМК, методик қўлланмалар) пухта билиши;

– компьютер дастурларида ишлашни мукаммал билиш (MS Office (Excel, Word, PowerPoint), Outlook, Internet);

– маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, жамоа билан ва ўз устида мунтазам ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;

– фаолият бўйича хизмат сафарларига тайёр бўлиш;

– судланмаганлик ва жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;

– давлат тилини мукаммал билиши;

– номзодларнинг рус ва хорижий тилларни, AutoCAD, Primavera дастурларини билиши, шунингдек, нефть ва газ соҳасига оид қурилиш ишларида тажрибага эга бўлиши юқори баҳоланади.

Иш ҳақи келишилган ҳолда белгиланади. Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш олиб борилади.

Талабгорлар иловадаги резюмени тўлдиришлари ва compliance@ung.uz электрон почта манзилига юборишлари лозим бўлади.

Резюмелар 2021 йил 15 мартга қадар (мазкур кун ҳисобда) қабул қилинади.

Эслатма! “Ўзбекнефтгаз” АЖ номзодлар томонидан тақдим этилган анкеталар бўйича тўғри келмаган номзодларга ўтмаганлиги хақида хабар бериш мажбуриятини олмайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|