January 25

“Ўзбекнефтгаз”: Олис чўл бағридаги кон ишчилар вагон уйи қуёш электр энергияси билан таъминланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшриғи билан тизим тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш, қолаверса аҳоли яшовчи пунктлардан олис ҳудудларда жойлаган конларда фоалият олиб бораётган ишчиларга қулай шароит яратиш бўйича қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетик бўлими томонидан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари мутахассислари билан биргаликда узоқ ҳудудларда жойлашган объектларда қайта тикланувчи энергия манбалари жорий этиб борилмоқда.

Куни кеча Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Калтақир” кони ишчилар вагон уйи электр билан таъминлаш учун Қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилиб, ишга туширилди. Ушбу кисик станция соатига 5 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2022 йилда Қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситгичлар ўрнатиш орқали электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Бундан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда энергия самарадорликни янада ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилишни ривожлантириш ҳамда 2022 йил мобайнида ушбу тизимли тадбирларнинг бажарилиши натижасида 170 818 кВт*соат электр энергиясини тежалишига эришишдан иборатдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|