“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий кемачи” конидаги технологик қурилмаларга замонавий автоматик бошқарув тизими жорий этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда бошқарма ва заводларида технологик жараёнларни узлуксиз, бир меъёрда, хавфсиз бошқариш мақсадида замонавий автоматик бошқариш тизимларини жорий қилиш, технологик жараёнларни рақамлаштириш жараёнига босқичма-босқич ўтиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар тасдиқланган.

Шунингдек, Бошқарув раиси томонидан бурғилаш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, объектларни қуриш, лойиҳалаштириш, харидларни амалга оширишда ва бошқа йўналишларда харажатларни иқтисод қилиш ва мақсадли ишлатиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Кемачи” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси 5-технологик тармоғида шу пайтга қадар маънан эскирган, “Ремиконт Р-130” русумли контроллеридан иборат автоматик бошқарув тизими асосида бошқарилиб келинмоқда эди.

Ушбу тизим билан қурилма жараёнларини регламент асосида бошқаришда қийинчиликлар юзага келаётганлиги, назорат қилишни аниқлишда ноаниқликлар юзага келиши ва сифат талабларига жавоб бермаганлиги сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бошқарма мутахассислари томонидан янги замонавий технологик жараёнларни автоматик бошқарув тизими (АСУТП) тизимини ишлаб чиқиш ишлари режалаштирилган эди.

Ҳозирда, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” кони 5-технологик тармоғи газни мажмуавий тайёрлаш қурилмасида технологик жараёнларни автоматик бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти метрология ва автоматлаштириш бўлими мутахассислари ва жойдаги мутахасиссислар билан биргаликда технологик жараёнга таъсир қилмасдан, яъни қурилмани тўхтатмасдан босқисма-босқич амалга ошириш чоралари ўрганилиб чиқилди.

Ўрганиб чиқиш натижасида, замонавий автоматика тизимини жорий қилиш юзасидан барча зарур моддий техник ресурслар Бошқармага қарашли омборхоналар захирасидан таъминланди. Бундан ташқари демонтаж-монтаж, созлаш, дастурий таъминот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш хизматлари пудратчи ташкилотлар жалб этилмади. Айни пайтда Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти метрология ва автоматлаштириш бўлими мутахассислари ҳамда Бошқарма мутахассислари томонидан амалга оширилиш бўйича ишлар жадал суратда олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида жамиятимиз олдида турган сарф-харажатларни оптималлаштирилишига олиб боради.

Замонавий ТЖАБТ тизимини жорий қилиш натижасида технологик қурилмаларни регламент асосида, аниқ қўрсаткичлар ҳисобига, тўхтовсиз ишлатишга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|