“Ўзбекнефтгаз”: Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланди

Бош саҳифа Русский

2021 йил 22 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5263-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу Қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Мазкур қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилади, жумладан:
амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;

• норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ишлаб чиқувчи томонидан коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома (чеклист) тўлдирилади ва лойиҳа қабул қилингунига қадар бўлган барча босқичларда унга илова қилинади;

• ️ чеклист тўлдирилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайди ва ишлаб чиқувчига қайтарилади;

• норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида адлия органлари томонидан аниқланган коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари
ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 20 январга қадар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.

Бунда, ушбу режага коррупция даражаси нисбатан юқори бўлган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи, шу жумладан жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлган қонунчилик ҳужжатлари биринчи навбатда киритилади.

Қарор билан давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш фаолиятини баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Қарорга кўра, ҳар йил якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни шакллантиришда баҳолаш мезонлари инобатга олинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик департамент

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|