March 20

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Наврўзи байрами табриги

Азиз ҳамкасблар!

Барчангизни, ўлкамизга кириб келган Наврўзи олам билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Наврўз янгиланиш ва яшариш байрами бўлиб, ҳар бир инсон унинг шукуҳида келажакка умид билан она замингга кўчат, уруғ қадайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси учун ўтган 2021 йил омадли бўлди, "GTL" технологияси асосида сунъий ёқилғи ишлаб чиқариш заводи қурилди. 2022 йил ҳам худди шу каби муваффақиятларга бой бўлиши йўлида узлуксиз меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимларга миннатдорчилик билдираман.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча корхоналар, заводлар, нефть базалар, конлар ҳамда қудуқларида меҳнат қилаётган барча меҳнаткаш ходимларимиз учун бу йилги Наврўз янада яхшироқ ва албатта келажакнинг дебочаси бўлишига ишонаман.

Навруз байрами билан сиз азизларни яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман. Ушбу кунда сизга дунёдаги энг эзгу ва пок ниятларни тилаб, барча режаларингиз амалга ошишига тилакдошман.

Ана шундай ажойиб кунда сизларга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, оилангизда тинчлик-хотиржамлик ва ишларингизда омад тилайман.

Бу йилги Наврўз айёми - Шарқона янги йил хонадонингизга шодлик ва қувонч олиб келсин!

Байрам муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев