December 31, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Термиз нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга жами 45 559 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Термиз нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида жорий йил бошидан жамиятни молиявий соғломлаштириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бино-иншоотларни таъмирлаш ҳамда техник ҳолатларини талаб даражасига келтириш борасида режа асосида, қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу нефть база томонидан жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида истеъмолчиларга жами 45 559 тонна нефть маҳсулотлари, жумладан, 25 695 тонна автобензин, 19 399 тонна дизель ёнилғиси ҳамда 465 тонна бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Термиз нефть базаси” МЧЖ томонидан жами 17 та фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчалари (ФЁТШ) "E-ijro auksion" савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига сотилди. 9 та ФЁТШлар бўйича савдо жараёни давом этмоқда.

Шунингдек, жамият балансида бўлган, фойдаланиш самарасиз деб топилган автотранспорт ва махсус техникалардан 8 таси сотилиб, 10 та автотранспорт ва махсус техникаларининг савдо жараёнлари кетмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|