February 8

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг январь ойида қўшимча 27,0 млн куб метр табиий газ, 382 тонна конденсат ҳамда 94 тонна нефть қазиб чиқарилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг январь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абудуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жумладан, углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши натижасида, жорий йилнинг январь ойида 9 та қудуқ бурғилашдан, 37 та қудуқ мукаммал таъмирлашдан ва 1 та технологик объектлар қуриб ишга туширилди. Ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши натижасида, қўшимча 27,0 млн куб метр табиий газ, 382 тонна газ конденсати, ҳамда 94 тонна нефть қазиб чиқарилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган геолого-техник чора-тадбирларни амалга оширилиши ва мавжуд қудуқларни самарали ишлатиш натижасида, 2022 йилнинг январь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларининг бажарилиши қуйидагича бўлди:

• Табиий газ – 2 859 млн.куб.метр, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,8%;
• Нефть – 9,4 минг тонна, режага нисбатан 102,0%;
• Конденсат – 125,9 минг тонна, режага нисбатан 102,0%;
• Суюлтирилган газ – 59,4 минг тонна, режага нисбатан 104,4%;
• Олтингугурт – 21,0 минг тонна, режага нисбатан 103,3%;
• Автобензин – 86, 1 минг тонна, режага нисбатан 109,3%;
• Дизел ёнилғиси – 20,3 минг тонна, режага нисбатан 144,0%.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|