Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 май куни ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чоракдаги кўрсаткичлар таҳлили ҳамда жорий йилги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқариш ҳажми – 5 фоизга пасайгани, биринчи чоракда табиий газ қазиб чиқариш – 1,7 фоизга, газ конденсати – 3,7 фоизга, суюлтирилган газ – 1,1 фоизга камайган. Давлатимиз раҳбари биринчи ярим йилликда бундай қолоқликларни бартараф этиш, қўшимча захираларни топиб, амалда ишга солиш кераклигини таъкидлади.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Саноат тармоқлари, тадбиркорлар ва аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан иккинчи чоракда 9 миллиард куб метр табиий ҳамда 165 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ва иккинчи чоракда бажарилиши режалаштирилган ишлар борасида, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, трансформация, рақамлаштириш ҳамда коррупцияга қарши кураш борасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Пандемия даври бўлишига қарамай, 2021 йил I чоракда (ўтган йил 8,4 млрд куб метр) 8,24 млрд куб метр табиий газ (ўсиш суръати 98,3%, 1,7 фоизга бажарилмади), 358,2 минг тонна газ конденсати (96,3%), 31,4 минг тонна нефть (100,8%) қазиб чиқарилди.

45 та қудуқ бурғиланди, 174 та қудуқ капитал таъмирланди, 12 та технологик объектларда модернизация, реконструкция ишлари олиб борилди ва газни дастлабки тайёрлаш қурилмалари ишга туширилди.

2021 йил I ярим йилликда (ўтган йил 16,6 млрд куб метр) 16,8 млрд куб метр табиий газ (ўсиш суръати 101,2%), 708,3 минг тонна газ конденсати (97,8%), 60,4 минг тонна нефть (94,4%) қазиб чиқарилади.

Йиғилишда Бошқарув раиси томонидан, табиий газ қазиб чиқариш республикада энг устувор вазифалардан бири ҳисобланиб, табиий газ қазиб олиш учун газ захираларини ўстириш, газ қазиб олиш ва газни қайта ишлаш йўналишлари ўзаро бир-бирига боғлиқлиги ва ушбу ишларни биргаликда амалга ошириш кераклиги белгиланди.

2021 йил якунида 4,8 млрд куб метр газни табиий пасайиши олди олинади ва ўтган йилга нисбатан қарийб 1 млрд куб метрга кўп табиий газ қазиб чиқарилиб, 34,1 млрд куб метрга етказилади (ўсиш суръати 103,0%), 1,4 млн тонна газ конденсати (100,3%), 112,0 минг тонна нефть (102,8%) қазиб чиқарилади.

Жами 164 та қудуқ бурғиланади (93 та бурғилаш станоклари), 619 та қудуқ капитал таъмирланади, 42 та технологик объектларда модернизация ишлари олиб борилади, бу тадбирларнинг барчаси дунёнинг етакчи “Шлумбердже” компанияси томонидан экпертизадан ўтказилмоқда.

Шунингдек, табиий газ қазиб чиқариш, геология, излов-қидирув ишларини олиб боришда Давлат геология қўмитаси билан мустаҳакам ҳамкорликда ишлаш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, Бошқарув раиси томонидан видеоселектор йиғилишида янги газ конлари ва қудуқларини очиш, бурғилаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш, бурғилаш ишларини самарали давом эттириш мақсадида, замонавий жиҳозлар олиб келиш ҳамда улардан фойдаланиш, харидлар масаласида шаффофликни таъминлаш, соҳада маблағларни тежаш, молиявий ва комплаенс назорат бўйича ишларни такомиллаштириш, рақамли иқтисодиёт бўйича ҳудудларда кенг қамровли ишларни жадаллаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

2021 йил I чоракда табиий газ захираси 2 млрд куб метрга (ўсиш – 101,9%), газ конденсати захираси 265 минг тоннага (262,4%) ўстирилди. Устюрт ҳудудида “Ғарбий Қуйи Сургил” ва Муборак ҳудудида “Ижобат” газ конденсат конлари очилди.

2021 йил I ярим йилликда табиий газ захираси 7,0 млрд куб метрга, газ конденсати захираси 250 минг тоннага йил якуни билан эса табиий газ захираси 35,0 млрд куб метрга, газ конденсати захираси 900 минг тоннага ўстирилади. 19 та янги майдонлар бурғилашга киритилади, 50 та қудуқлар қурилиш билан тугатилади.

Бундан ташқари, "Бухоро" нефтни қайта ишлаш заводи томонидан нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қилинаётган ишлар, инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши, қуриб битказилган объектлар бўйича белгиланган чора-тадбирларни бажариш, трансформация, аудит масаласида муҳокама ўтказилди.

Бугунги кунга қадар “Ernst&Young” халқаро аудиторлик компанияси билан ҳамкорликда Жамиятнинг 2016–2019 йиллар учун молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботлари (МСФО) тайёрланди ва ижобий аудиторлик хулосаси олинди. 2020 йил учун МСФО хулосаси жорий йилнинг май ойида олинади.

“Ernst&Young” компанияси билан операцион самарадорликни ошириш лойиҳаси босқичма-босқич татбиқ этилиши натижасида йиллик 682 млрд сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришиш кўзда тутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бирламчи оммавий акцияларини жойлаштириш (IPO) ва компания акцияларини фонд бозорида сотиш жараёни бўйича молиявий консалтинг хизматларини кўрсатиш юзасидан куни кеча “Rothschild” компанияси билан ҳамкорлик битими имзоланди.

Бошқарув раиси ушбу йиғилиш якунида, аввало, Жамиятни соғломлаштириш, маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартириш, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш кераклиги борасида топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил I чоракда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 217 млрд сўмлик (112,7%) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, импортни қисқартириш 109,3 млн долларни (142,3%) ташкил этди. 2021 йил I ярим йилликда 319,1 млрд сўмлик (102,7%) ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади, 142,7 млн долларлик (116,5%) импорт ҳажми қисқартирилади.

Йил якунида эса 3,1 трлн сўмлик (100%) ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади, 295,2 млн долларлик (100%) импорт ҳажми қисқартирилади.

2021 йил I чоракда 5,8 трлн сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди (ўсиш суръати 95,2%), жумладан, 238,2 минг тонна автобензин (120,2%), 77,2 минг тонна дизель ёнилғиси (185,1%, 48,4%), 158,7 минг тонна суюлтирилган газ (98,9%), 35 минг тонна полиэтилен (100,7%) ишлаб чиқарилди.

2021 йил I ярим йилликда 12,1 трлн сўм миқдорида товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда (ўсиш суръати 100%) жумладан, 364,6 минг тонна автобензин (99,6%), 267,6 минг тонна дизель ёнилғиси (84,2%), 321,7 минг тонна суюлтирилган газ (103,1%), 59,6 минг тонна полиэтилен (102,4%; 89,0%) ишлаб чиқарилади.

2021 йил якунида 24,4 трлн сўм миқдорида товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда (101,0%), хусусан, 810,3 минг тонна автобензин (ўсиш – 97,6%), 632,0 минг тонна дизель ёнилғиси (103,5%), 677,8 минг тонна суюлтирилган газ (111,1%), 132,7 минг тонна полиэтилен (100,0%) ишлаб чиқарилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|