“Ўзбекнефтгаз”: Бир гуруҳ ёшлар Газлида инвестиция лойиҳасининг очилиш маросими олдидан ташкилий ҳамда ободонлаштириш ишларига кўмаклашди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар иттифоқи раиси ҳамда координаторлари, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ёшлар Газлида “Учқир” газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида 6-технологик тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳасининг очилиш маросими олдидан ташкилий ҳамда ободонлаштириш ишларига кўмаклашди.

Ёшлар томонидан дарахтларни экиш ва суғориш, ер участкаларини тозалаш, бўяш ишлари олиб борилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар иттифоқи томонидан нефть ва газ саноати тизимига кирувчи корхоналарнинг ёш мутахассислари билан онлайн мулоқотлар ташкил этилди ва видеоконференция давомида уларнинг фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, мулоқот пайтида тизимдаги ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида тажриба алмашинуви амалга оширилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Учқир” газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш мажмуаси Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, бугунги кунда ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида комплексда инвестиция лойиҳасининг ишга тушириш ишлари якунланиб, тантанали очилиш маросимига тайёргарлик олиб борилмоқда.

“Учқир” газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-технологик тармоғини қуриш" инвестиция лойиҳасининг қиймати 64,0 минг долларни ташкил этади. Лойиҳа 1,5 млрд куб метр табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қувватига эга.

Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-навбати ишга туширилиши билан қайта ишланаётган табиий газнинг сифат кўрсаткичи олтингугурт бўйича O‘zDst 948:2016 давлат стандарти талаблари даражасида бўлиши таъминланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|