“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода ободонлаштириш бошқармасига махсус техника ва 2 та автобус ҳомийлик тариқасида топширилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4102 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан қатор ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.

Хусусан, куни кеча Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармасига “ISUZU” русумли суюқ чиқиндиларни ташишга мўлжалланган (Ассенизация) махсус машинаси ва 2 та “ISUZU SAZ NP 26” русумли автобусни беғараз ҳомийлик ёрдами сифатида олиб берилди.

Шунингдек, вилоят учун завод томонидан яна 7 та “ISUZU SAZ NP 26” русумли автобус ва 2 та “ISUZU NQR 71 LP” русумли автомашиналарни босқичма-босқич сотиб олиб, тақдим этиш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|