“Ўзбекнефтгаз”: Республикада ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши даврида нефть ва газ объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

Хабарингиз бор, “Ўзгидромет” маркази томонидан жорий йилнинг 22 январь куни Республикамиз ҳудудига Ғарбий Қозоғистондан совуқ ҳаво оқими кириб келиши маълум қилинди.

Шу сабабли “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан об-ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши даврида Республикадаги ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолини табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида, зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, Жамият тасарруфидаги углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидаги технологик қурилмалар, газ қувурлари, компрессор станциялари, бурғилаш участкалари, электр таъминоти ва узатиш тизимлари, автотранспорт хўжаликларининг совуқ ҳавода барқарор ишлашини таъминлаш учун назорат тадбирлари олиб борилди.

Шунингдек, Марказий ишлаб-чиқариш диспетчерлик департаментига маълумотларни узлуксиз етказиб турилишини таъминлаш мақсадида, объектларда раҳбар ва ходимлардан иборат навбатчилик гуруҳлари ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|