“Ўзбекнефтгаз”: Соҳага ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган объектлар Устав капиталидан чиқарилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 9 июлда имзоланган, ПҚ–4388-сонли “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорга мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига қатор вазифалар қўйилди.

Хусусан, Қарор билан соҳада давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш мақсадида, унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган объектларни сотиш вазифаси белгилаб берилган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг оддий акцияларига эга ягона акциядорининг 2020 йил 23 сентябрдаги 13-сонли ва 2020 йил 25 ноябрдаги 16-сонли қарорлари қабул қилинди.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан айнан ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ва соҳага алоқаси йўқ объектлар танлаб олинди ҳамда Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида жойлашган 10 та боғ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига топширилди.

Шунингдек, ихтисосли бўлмаган объектлардан 77 таси Давлат активларини бошқариш агентлигига ҳамда 18 таси маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ Устав капиталидаги Давлат улушини камайтириш ҳисобига топширилиши таъминланди.

Айни пайтда тизимни яна молиявий соғломлаштириш мақсадида, тизим ташкилотларига тегишли соҳага оид бўлмаган ҳамда бўш турган объектларни давлатга топшириш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|