January 25

“Ўзбекнефтгаз”:Россиянинг “ТМК” компанияси раҳбарият билан пўлат қувурлар етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Россиянинг “ТМК” компанияси раҳбариятнинг Тошкентга бизнес ташрифи доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев билан музокаралар ўтказилди.

“ТМК” компанияси Россиянинг етакчи пўлат қувурлар ишлаб чиқарувчиси бўлиб, қувур бизнеси бўйича дунёдаги етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Компанияга 2001 йилда асос солинган.

Томонлар учрашувида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерациясига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар икки томонлама ҳамкорлигининг янада ривожлантиришнинг янги босқичларга олиб чиқишига имкониятлар эшигини очганлиги таъкидланди.

2021 йилнинг биринчи ярмида нефть ва газ саноати қувурларини ишлаб чиқариш бўйича “ТМК” компанияси бош директори Игорь Корытько ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг учрашуви натижасида ушбу компания томонидан дунё бозоридан фарқли ўлароқ, арзон нархларда ҳар хил типдаги нефть ва газ саноати қувурларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилган эди.

Навбатдаги учрашув доирасида раҳбарият томонидан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг излов-қидирув ва эксплуатацион қудуқлари учун зарур бўлган қувур маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ҳамкорликнинг бугунги ҳолати сарҳисоб қилинди. Шунингдек, тузилган шартномаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва янги йўналишлардаги имкониятлар муҳокама қилинди.

Учрашувда раҳбарлар икки компания ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича белгиланган мақсадларга эришиш имконини яратишда стратегик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|